Бу воқеага ё ўн беш кун бўлди, ёки сал ошди. Аср намозини адо этиб, масжиддан чиқдим. Ҳали узоқ кетмагандим, кетимдан 11-12 ёшли бир бола келди (масжидимиз қавмидан, деярли ҳар намозда кўраман), келиб "ака пулингиз тушиб қолмабдими?" деди.
Чўнтагимга қарасам иккита қоғознинг биттаси бор, иккинчиси йўқ. Уларга кўрсатиб, "Шунинг иккинчиси бор эди", дедим. Йигитча дарров пулни узатди. Раҳмат айтиб, ишимга кетдим. Унча-мунча ёши катталар қилмайдиган ишни қилди.
Мана масжидга қатнайдиган боланинг ахлоқи. Масжид уни ўғри, ёлғончи, ёки хоин қилмади. Аллоҳ насиб қилса, келажакда шулар жамиятимизни қулоғидан тортиб ботқоқлардан олиб чиқади. Болаларни масжиддан тўсадиганларга етказиб қўяйлик.
Жамол