Ҳикоя
Бир одам бўри билан дўстлашиб қолибди. Бўрига инсоният ҳаётини кўрсатиб, бир мақтаниб қўймоқ учун, бўрини қўймасдан ўз уйига, меҳмонга олиб келибди. Бўри бир неча ой одамлар маконида яшаб, уйига қайтмоқни ихтиёр этибди. Бундан ранжиган дўсти одам: "Эй дўстим бўривой, нима қиласан ўша ўрмонингда, одамлар орасида яшамоқ афзал эмасми?", деб сўрабди.
"Узр дўстим, лекин мен одамлар орасида яшай олмадим, сабаби сизларда аҳиллик йўқ экан, мансаб, обру ва бойлик учун, бир-бирингизни янчиб ташлар экансизлар. Биз бўрилар эса жуда аҳил яшаймиз. Яна сизлар ўз жуфтларингизга кўп ҳиёнат қилар экансизлар, биз бўрилар эса биргина жуфтимиз билан яшаймиз, ундан сўнг эса тоқ яшаб ўтамиз, хеч қачон бошқа