ФАРЗАНД НИДОСИ.
Мусофирда бизларни деб юрганлар,
Бойлик тўплай дея хаёл сурганлар,
Фарзандини согинтириб турганлар.
Согиндимку сизларни мен онажон,
Мехрингизга зорман ахир дадажон.
Ёшлигимдан мехр нима билмадим,
Сизларга бир эркалик хам қилмадим.
Ўз уйимдан бирор ёққа жилмадим,
Согиндимку сизларни мен онажон,
Мехрингизга зорман ахир дадажон.
Баъзан сизни тушларимда кўраман,
Сочларингиз майда қилиб ўраман.
Мехрибоним онажон деб суяман,
Согиндимку сизни жоним онажон,
Мехрингизга зорман ахир дадажон.
Ўртоқларим дадалари суйганда,
Юрагимда ўзга мехр туйганда.
Кўз ёшларим ёмгир каби қуйганда,
Согиндимку сизларни мен онажон,
Мехрингизга зорман ахир д