Бозорга тушдим. Қўй гўшти 72 000 сўм. Сабабини сўрасам, "Қурбон ҳайит келяпти", дейишди.
Ўтган жума куни шомдан аввал кечки овқат учун нонга кўчага чиқдим. Маҳаллада нон йўқ. Кўкчага бордим, йўқ. Чорсуга бордим, йўқ. Ҳайронман... Нон дўконларининг олдида навбат узун. Қўрқиб кетяпман... Чиғатойга чиқдим. 4 000 сўм. Сабабини сўрадим. "Ҳеч қаерда нон йўқ", дейишди. (Эртасидан бошлаб икки кунлик қатъий карантин бошланарди).
Ер қалампир (хрен) кўчаларда ўзи очилиб, ўзи қуриб йўқ бўлиб кетадиган ўсимлик эди. Рус блогери йўталга фойдасини айтганидан кейин бир кило илдизининг нархи 200 000 сўмга чиқди.
Дорихонага кирдим. "Аналгин", "Демидрол", "Сефтракцион" сўрадим. Бир аёл эрига қараб, "Қаранг