Шаҳримда ёнма-ён икки гўша бор, Бирови бозору, бирови мозор. Бир ёнда тинчимас шовқину сурон, Бир ёнда абадий жимжитлик ҳоким. * Ташвишлар устидан кулиб беомон Шамол сочиб ўйнар қабрлар хокин. Бир ёнда тириклар молини мақтар, Марҳумлар кафанга ўранади жим. * Бир ёнда фалсафа жой топ, жой ахтар, Бир ёнда ўз жойин топгандир ҳар ким. Тириклар гоҳ пулга сотарлар иймон, Ўликларга эса зар тупроққа тенг. * Тирикларга торлик қилар ер- жаҳон, Ўликларга эса бир қабр ҳам кенг. Фойда деб жиққамушт, эй аҳли бозор, Ҳув анув гўшага солинг бир назар. * Улар сизу биздек яшаб ўтганлар, Тупроқ босиб ошин ошаб ўтганлар. Ва яна орзуси ёзмай туриб барг Эрта хазон бўлган қанча жувон марг. * Ёнма-ён ётишар низоси у