Бўлди ёмғир тинавер,
Кўз ёшимни тўхтатдим.
Сени дарддош дўстим у,
Оғайнимга ўхшатдим.
Парланиб қайт булутга,
Ва айтиб қўй сўзларим.
Насиб қўшса тез кунда,
Равонлашар кўзларим.
Булут келиб қошимни,
Ўпганини сезганман.
Чўғ қучиб қуёшни ҳам,
Юрагини эзганман.
Худони суйиб берган,
Дарди меҳмон бўларкан.
Ўзи бериб истаса,
Ўзи қайтиб оларкан.
Бўлди ёмғир тин энди,
Мен куляпман қарагин.
Бахор келиб боғимга,
Сув сепишга ярагин.
Низом билан шу эски,
Шеърни айтиб юрамиз.
Ва сени ҳам албатда,
Дуо қилиб турамиз.!
Низомиддин.