Қиёматдан аломатку булар бари.... Ношуд фарзанд уриб турса отасини, Қизлар писанд этмай қўйса онасини, Уй талашиб судлашишса оға- ини, Қиёматдан аломатми булар бари.... *** Ароқ сотиш, чўчқа сотиш бўлса ҳалол, Намоз ўқиш одамларга келса малол, Нодон-пешво, уламолар бўлса увол, Қиёматдан аломатми булар бари.... *** Мусулмонлар ким ўзарга уйлар қурса, Бойлар айшу ишрат қилиб даврон сурса, Бошқа уйда оч мискинлар йиғлаб турса, Қиёматдан аломатми булар бари.... *** Уйда аёл эр устидан хоким бўлса, Оталар жим, хамияти, ори ўлса, Кўча тунги капалаклар билан тўлса, Қиёматдан аломатми булар бари.... *** Ёлғон доим ҳақдан устун бўлиб турса, Хатто имом ҳақиқатдан юзин бурса, Мусулмонлар дин тагига бол