Абдулла ВАХШ
Сени кутдим, кутдим интизор,
Кутдим Қуёш, Ой гувоҳида!
Сени кутдим, кутдим умидвор —
Ҳижронларнинг тубсиз чоҳида!
Хазон кўрмай сарғайди юзим,
Соғинчлардан хафақон юрак.
Сўнгманзилга етмасдан аввал —
Сени бир бор кўришим керак!
Кўринмайсан... шафақда, шомда,
Ҳилвирайди кўнгил толаси.
Оёғингга тўкилмоқ истаб —
Қонаб кетар вужуд лоласи.
Илк бор, бир бор!
Ҳам сўнгги марта,
Ёнимга кел, қўлларимни қуч!
Кўзларимнинг ёшини артма,
Меҳримга қон, кел, меҳримни ич!
Соғинчлардан киприклар синар...
Издиҳомга бурканар соғинч.
Сачраб кетар сахархез қушлар —
Сезгир дилнинг парвози нотинч...
Оққушларга айланган соғинч,
Бирин кетин пойингга қулар.
Қанотида, тўшида ўкинч —
Қор гулидек ерга тўк