Қанисиз, эй Умар
(розияллоҳу анҳу).
Ҳаётимиз бўлиб кетди алғов -
далғов
Бозорларда ҳалоллик йўқ, фақат
алдов
Имом ҳақни гапиролмай турар
соқов
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
*
Дини учун, ҳалқи учун жонин
берган
Ҳалол ишлаб ҳалолидан ризқин
терган
Сизни кўрса Шайтон бошқа йўлдан
юрган
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
*
Амир бўлиб йиртиқ ямоқ либос
кийган
Бу дунёнимас Охирати учун куйган
Золимликдан, ноҳақликдан ўзин
тийган
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
*
Адолатни тенг қўллаган ҳамма учун
Эл қийналса йиғладингиз бўлиб
маҳзун
Камбағалга тунда туриб ташиган ун
Сиздек амир қани энди, эй Умар!
*
Рибохўрга, судхўрликга бериб
барҳам
"Ҳалқ мулкику" дея хатто олмага