Қуръон ўқиган банда вақтини бой бермайди, Ҳар соат дақиқасин яхшиликка боғлайди. Қуръон ўқиган банда ҳеч қўполлик қилмайди, Жами ёмон феълини ҳалимликка боғлайди. Қуръон ўқиган банда ҳақиқатни англайди, Юрган ёмон йўлларин ҳидоятга боғлайди. Қуръон ўқиган ўғил ота-онасин сийлайди, Таъзим ила доимо хизматига бел боғлайди. Онам - жаннатим дейди, отам - давлатим дейди, Инжиқланса гар улар, меҳр билан сийлайди. Қуръон ўқиган она фарзандларин ўйлайди, Гўзал тарбия билан нур-Исломга йуллайди. Қуръон ўқиган ота дуо қилиб тўймайди, Хидоят сўраб Ҳақдан, қўли сира толмайди. Қуръон ўқиган эрлар номусини ўйлайди, Аёлларин ҳаққини бурчим, дея қўллайди. Қуръон ўқиган аёл оиласин ўйлайди, Я