“Айтишларича, палма дарахти тагида ота ва ўғил ўтиришган экан ва ўғил отаси билан баҳслашишни истабди. Ўғил айтибди: “Эй ота, биз гувоҳ бўлаётган тенгсизликка қаранг, қани бу ерда сиз айтган хикмат? Ахир Аллоҳ – Билгувчи, Доно. Мана бу кичкина ўсимликка қаранг, унда тарвузлар ўсяпти ва у катта ҳосил беради, гарчи мана бу палма ўзининг баландлигига қарамай кичкинагина хурмо ҳосил беради. Улар ўртасида тенглик йўқ. Хурмолар палманинг бўйига монанд тарвуздек катта бўлса мантиқан тўғри бўларди. Тарвузлар эса, палагига монанд бўлиши керак”. Ота жавоб қилди: “Эй ўғлим, балки бунда Аллоҳни ҳикмати бордир, қайсиники биз англашга қодир эмасмиз”. Кейин ўғил бироз дам олиш учун ёнбошлабди, отаси эса ун