Kуни келиб бир ҳовуч тупрок бўламиз,
Босиб ўтаверар бизни қадамлар.
Ахир бугун эмас, эрта ўламиз,
Келинг, уришмайлик энди одамлар.
Ўзи етмайдими дунёнинг ғами,
Ёки шунча камми сизга ситамлар,
Қўл билан санарлик бўлса ҳуш дамлар,
Келинг, уришмайлик энди одамлар.
Келинг, тўйлар қилинг, байрамлар қилинг,
Уламанг мотамга яна мотамлар.
Тирик юришликни эх, ғанимат билинг,
Қўйинг, уришмайлик энди одамлар!