Согинч ути куйдирар танам, Совукларда
юрибман ёна.
Сигмаяпти кунглимга к,ил хам
Сизни кургим келяпти, Она.
===================================
Мусофирлик тошлари хаддан,
Огир экан ҳатто тоглардан,
Безор булдим, мусофирлар богидан,
Сизни кургим келяпти, Она.
===================================
Кутишлардан к,он булди багир,
Юрагимни бир туйгу гажир,
Утиб кетди к,анча йил, ахир,
Сизни кургим келяпти, Она.
===================================
Ухлолмайман тунлари бедор,
Мургак кунглим чекмок,да озор,
К,албим йиглаб кумсайди дийдор,
Сизни кургим келяпти, Она.