Берар бўлсанг жуфтимни агар, Парвардигор, солиҳа ёр бер. Бўлса ҳамки, мискина, безар, Парвардигор, солиҳа ёр бер.
Бўлмаса ҳам қасру саройлик, Илми бўлсин, илм зўр бойлик. Юзидан ҳам қалби чиройлик, Парвардигор, солиҳа ёр бер.
Бўлсин дилда севгиси сенга, Сенинг учун бўйсунсин менга. Сўзи даъват, чорлар ҳак динга, Парвардигор, солиҳа ёр бер.
Иймонимга қувват бўлгувчи, Йўқчиликка тоқат қилгувчи. Ҳар не бўлса Сендан билгувчи, Парвардигор, солиҳа ёр бер.
Ҳақ йўлингда юрар мардона, Сирларимни тутар пинҳона. Жаннат уйларида мастона, Парвардигор, солиҳа ёр бер.
Фарзанд берсанг, бўлиб шодонлар, Ундириб жаннатий райҳонлар. Ўстирар ҳофизи Қуръонлар, Парвардигор, солиҳа ёр бер.
Банданг