♥️Бола белда дейдилар, сўнмай
турса эҳтирос,
♥️Ёр топилар ҳар ёшда диллар дилга келса мос.
♥️Бир гапим бор, биродар, ёдда сақла, илтимос
♥️Ўз онангдай меҳрибон она топмоқ чорасиз.
♥️Дўст топилар ҳар кимга яхши ёмон кунда ҳам
♥️Йўл топади ҳар карвон ойсиз қаро тунда ҳам
♥️Бутун дунё қўлингда бўлиб турса, шунда ҳам
♥️Ўз онангдай ҳокисор она топмоқ чорасиз
♥️Омад сени йўқласа- ётлар яқин, қариндош
♥️Омад кетса яқин ҳам ғийбат қилиб отар тош
♥️Минг ялинма мингтага оҳлар уриб, тўкиб ёш
♥️Ўз онангдай ҳокисор она топмоқ чорасиз
♥️Не қилса ҳам бандасан, жон омонат бу танинг
♥️Дономисан, нодонми, ўзингга хос душманинг
♥️Борда қадр қилмасанг, йўқда не наф
пушмонинг
♥️Ўз онангдай