Харом иссиқ хар ошдан,
Халол қаттиқ нон яхши.
Вафосиз қалам қошдан,
Ёрсиз ўтган он яхши.
Хасад қилма хавас қил,
Ёмон сўздан тийгин тил.
Қалби қаролардан бил,
Ерда унмас дон яхши.
Қўлингда бўлса хунар,
Насибанг осон унар.
Ютугингдан қувонар,
Битта мехрибон яхши.
Сафар юрсанг гар узоқ ,
Дўстинг тожик ё қозоқ ,
Ришта боғлаб махкамроқ ,
Юргани карвон яхши.
Етимларни урганлар,
Жигардан юз бурганлар.
Шайтонни дўст билганлар,
Сизлардан ит хам яхши.
Ким қондошга отса тош,
Ёрилгай қовоғу қош.
Тўкмасликка томчи ёш,
Осойиш даврон яхши.
Қор кетиб келар бахор,
Хар умрнинг сўнги бор.
Барчамиз бир гунохкор
Тавбаю-пушмон яхши.
Бўлсин десанг йўлим оқ ,
Чин инсон бўл, халол, пок.