Кимдир ўйлар эртага,
Нима ичиб не ейман?
Менчи ўйлайман ўлсам,
Аллохга нима дейман?
Гохи харом ютганман,
Нафс кўлидан тутганман,
Намозни унутганман,
Аллохга нима дейман?
Нафс ортида турганман,
Хирс йўлида юрганман,
Юзим айбга бурганман,
Аллохга нима дейман?
Шайтон елкамга минса,
Ихлос чечагим синса,
Бир кун юрагим тинса,
Аллохга нима дейман?
Айбга тўла тўрт ёним,
Бўшдир савоб хамёним,
Чўгда ёнарми жоним,
Аллохга нима дейман?
Гунохларим бир гала,
Хайрияларим чала,
Дуоим бехафсала,
Аллохга нима дейман?
Йиглар Бомдод,Пешиним,
Асру,Шом ва Хуфтоним,
Йиглаётир виждоним,
Аллохга нима дейман?
Подшох билиб боламни,
Гох ранжитдим отамни,
Йиглатмишам онамни,
Аллохг