Аллоҳ еткизса гар кам бўлмагайсан, Тузи ҳалол касбу кордан қолмасанг. Йўқса, бутун умр ғамда яшайсан, Ота-онанг дуосини олмасанг. Ҳар дойим дуо ол мадад бўлгайдир, Рисқинг бутун бўлиб бахтинг кулгайдир. Дойим нимадандир кўнгил тўлмайди, Ота-онанг дуосини олмасанг. Шукр қил кам бўлса гар бисотингда, Нимадир қолдирмоқ бўлгин ортингда. Эгарсиз қолгайсан саман отингда, Ота-онанг дуосини олмасанг. Ахир билолмайсан эртанг не бўлар, Дардмандлар тузалиб соғ юрган ўлар. Ҳаётинг ғунчаси очилмай сўлар, Ота-онанг дуосини олмасанг. Пайт бермай камаринг боғла эй дўстим, Яхши иш бошласанг ҳамроҳман ўзим. Ўткинчи ғавғолар топмагай тўзим, Ота-онанг дуосини олмасанг