ОЛМА ДАРАХТИ Бир қария чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта сахардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксар холларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган махал ўша дарахт билан сухбатлашар эди: - Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди. Худди ўша пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, бир олма - тўп этиб ерга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, тамадди қилиб олар эди. Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста-секин ўқий бошларди. Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун та