Умар розияллоҳу анҳу Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга ўлим нима эканини айтиб беринг", деди. Каъб уни шундай таърифлади: “Эй мўминлар амири, у одам боласи қорнидаги тикони кўп дарахтга ўхшайди. Унинг томириям, бўғимиям бўлмайди. Фақат қўллари бақувват бир одам бу дарахтни ундан тортиб, суғуриб олади” деди. Буни эшитган Умар йиғлаб юборди.
“ОХИРАТ – БИЗЛАРГА!”
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, хурмо пўстлоғидан тўқилган сўрида ёнбошлаб ўтирган эканлар. Бошлари остида жилди теридан қилинган, ичига хурмонинг қипиқлари тўлдирилган ёстиқ бор экан. У зот ётган