Эй яқиним сиздан илтимос,
Гийбатимни сал камроқ қилинг.
Четга суриб ғаразни бироз,
Сиз Худодан сўрашни билинг
Куйманг шу оз топганларимга,
Хасад. эмас,хавасда қолинг.
Давлат вафо қилибди кимга,
Сиз Худодан сўрашни билинг,
Чин дўст дея сиз мени эмас,
Яратганни аввал тан олинг,
Банда берса ахир қуш тўймас
Сиз Оллохдан сўрашни билинг,
Сухбатимга муштоқ бўлсангиз,
Майли кунда мехмоним бўлинг.
Обруйимни хавас қилсангиз,
Сиз Худодан сўрашни билинг.
Бергувчию олгувчи худо,
Берганига шукрлар қилинг.
Боридан хам этмасдан жудо,
Сиз Худодан сўрашни билин