Таним тупрокка киргунча ,
Хеч кимга хор килмагин ,
Берма майли , мол - дунё,
Тирнокка зор килмагин ,
Қодир Эгам доимо
Яхшиларга ошно эт ,
Захар сўзли , хаёсиз
Пастга дучор килмагин .
Дустлардан жабр курсам ,
Сабр ила тузим бер ,
Эгдириб номардга бош,
Юзим анор килмагин.
Не ситам - азоб булса,
Бу ёруғ дунёда бер,
Қабримни бир боғ айла,
Ўтда абгор килмагин.
Сирот кўпригидан хам,
Ўтмоғимни қил осон,
Оёгимни тойдирма,
Йулимни тор қилмагин.
Дилда не умидим бор,
Тиларман Сендан Тангрим.
Кетар чоғим рахм айла,
Шайтонга ёр қилмагин...