Мен ҳамон ўшаман - Заминни қучиб,
Бўйини Осмонга тенглаган дарахт.
Умр дарёсини беаёв кечиб,
Ўттизда соҳилни кўзлаган, барвақт.
Қоқилсам, жигарим ёнимда доим,
Қўл чўзар гоҳида бегона, биров.
Юзим чизгилари- кўрган дунёим,
Ўттизда безайди сочимни қиров...
Ўттизга етдим-у, бағримда оташ -
Ҳеч кимса кўрмасин Фарзанд доғини.
Ўлчаб берилган-у илгимга яшаш,
Ўттизда ўчирдим бахт чирогини...
Милён йилни ортда қолдирдим бугун,
Яна бошлаяпман яшашни бошдан.
Айтинг камолотга етмогим учун -
Қирқ йилни кўришим керакми ёшда?!
Етимлик қисмати пешонамда бор,
Мен-ку кисматимга рози коламан
Соғиндим, Дадажон... Ёнингизга, хор -
Бугунми, эртами етиб бораман...
Ота бўлмоқ шунча азобми, Ота?..
Кодирбек УС