Мусулмон биродарим, муслима опа-синглим! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Меҳр ва муҳаббатга йўғрилган ушбу мактубни сизни Аллоҳ учун севган қалб соҳибидан деб қабул қилгайсиз. Аллоҳ таоло барчамизни охират диёрида Ўзининг улкан раҳмати остида жамласин. Рамазон ойи кириб келиши муносабати ила ушбу насиҳатни сизга арзимас ҳадя сифатида йўлламоқдаман. Улар мўминларга манфаатли панд-насиҳат ва эслатмалар бўлса ажаб эмас. Сиз буни очиқ кўнгил билан қабул қиласиз ва ўз навбатида бизга ҳам насиҳат ва дуоларингизни йўллайсиз деган умиддаман. Аллоҳ сизларни Ўзи асрасин ва қадамларингизни яхшилик йўли узра собит қилсин. Биринчидан: Аллоҳ та