
Меҳр бордир ҳар бир боққан кўзида,
Ибрат бордир хар бир босган изида,
Шу инсон омон бўлса омон бошимиз
Тангри берган улуғ инсон Юртбошимиз!
Қанча-қанча оғир кунлар кўрмадик,
Талпинганча меҳрга зор юрмадик,
Эрк йўқ учун ўз бағримиз тирнадик,
Энди хеч кўзимизда бўлмас ёшимиз
Тангри берган улуғ инсон Юртбошимиз!
Уйимизда файзу-барокотлар бор,
Хаётимизда рохат-фароғатлар бор,
Жонимизда хузур-ҳаловатлар бор,
Таътийди дастурхонда еган ошимиз
Тангри берган улуғ инсон Юртбошимиз!
Ота-ю-Онадан дуо олгаймиз,
Ватанга хизматда чарчоқ билмаймиз,
Фарзандлар иқболин доим ўйлаймиз,
Ҳар ишда мададкор ўзи йўлбошчимиз
Тангри берган улуғ инсон Юртбошимиз!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10