--- Нега севмай, эркалаб ўпмай,
--- Нечун демай уни ҳаётим?
--- Нега демай кўзимнинг нури,
--- Сўзлаганда қандим, новвотим?
--- Ширин экан фарзанд, у билан
--- Оилага кирар экан жон.
--- Кўзи кўзга тушиши билан
--- Меҳри балқир экан бепоён.
--- Иқбол бўлиб кўзинг олдида,
--- Кундан кунга топаркан камол,
--- Не бахт, тоза ҳаёт боғингда
--- Ўсса тоза, бебаҳо ниҳол.
--- У бор ерда қайғу ва ҳасрат
--- Ҳаётингга бегона экан.
--- Қани айтинг, фарзанддан қиммат
--- Бу дунёда нима бор экан?
--- О… фарзандим, кўзим нурисан,
--- Менга сендай бўла олур ким?
--- Сен ҳаётим, сени кўраркан,
--- Дилда беҳад жўшади меҳрим.
--- Қора кўзларингга қарайман,
--- Унда борлиқ бўлар намоён.
--- Менинг бахтим ёрқин, бегумон
--- Жилваланиб кўринар аён.
--- Ширин сўзинг, чексиз меҳринг бор,
--- Қилиғингда бир олам ором,
--- Сен билан дил чиройли гулзор,
--- Қўшиғимга туганмас илҳом.
--- Сен ўс — соғлом, беқайғу, эркам,
--- Муҳаббатим бошингга соя,
--- Мен бахтиёр алла айтайин,
--- Қўшиқларим кўп, бениҳоя.
--- Кўз ёш нима, сен билма зинҳор,
--- Сенга порлоқ тилайман иқбол,
--- Бу дунёда на яхшики бор
--- Сенга, қўзим, сенга бўлсин, ол!
Зулфия....

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12