___Давру даврон сурмоқ бўлиб,
___Бориб тўйлар қилмоқ бўлиб,
___Режа тузар мусофирлар.
___Сабр санғин тишламоққа,
___Шу юртларда қишламоққа,
___Бахоргача ишламоққа,
___Таҳмин чизар мусофирлар.
___Соғинч йўллаб оиласига,
___Хам Отаю- Онасига,
___Симсиз гўшак оинасига,
___Мактуб ёзар мусофирлар.
___Тақдирда шу экан, дея,
___Вақтнинг ўзи хакам дея,
___"ВАТАН ТИНЧМИ, АКАМ" дея,
___Бағрим эзар мусофирлар.
___Асли дунё бир кам дейди,
___Умрим ўтсин бекам дейди,
___Оилам, болам, чақам дейди,
___Кун ўтказар мусофирлар.
___Ушбу шеърим бир қасида,
___Тирикчилик ўлкасида,
___Рўзғор қопи елкасида,
___Дунё кезар мусофирлар.
___Лутфи тушмас ҳеч тилидан,
___Иймон кетмас ул дилидан,
___Айтинг кандоқ ўз элидан,
___Умид узар мусофирлар.
___Бир Хақ учун сиғиндим, деб,
___Узга юртда оғриндим, деб,
___Ватанимни соғиндим, деб,
___Кўнгил бузар мусофирлар.
___Хам сабру, хам сина бирлан,
___Гохи дарду-гина бирлан,
___Билсак агар игна бирлан,
___Кудук казар мусофирлар..

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11