Бу мактубни ўқиётиб, юрагимнинг қандай уришини ва сенга бўлган чексиз муҳаббатимни ҳис қиласан. Чунки бу хатни шунчаки эмас, балки муҳаббат тўла юрагим билан ёздим. Балки сен бунга ишонмассан, лекин бу ― севги...
Севган ва севилган инсонгина буни англашга қодир. Сени ҳар кўрганимда, ўзимни йўқотиб қўяман. Айниқса, жилмайишингни интиқиб кутаман, чунки табассуминг жуда чиройли ва самимий.
Сени илк учратган
кунимоқ ўзгачалигингни
сезганман. Шундан бери
сен ҳаётимнинг
мазмунига айландинг.
Бугун сенга
туйғуларимни изҳор
қилишни истадим. Сен
мени ёқтирасанми ёки
йўқми, билмайман, лекин
бир кун келиб, сен ҳам
мени севиб қолишингга
ишонаман, “Мен ҳам
сизни севаман”
дейишингни интизорлик
билан кутаман.
Сен аллақачон
борлиғим, ҳаётим ва
муҳаббатим бўлишга
улгурдинг. Сени менга
учратган тақдирга, сени
шундай яратган
Тангримга шукроналар
айтаман. Айнан мана шу
бир парча қоғоз ва
ундаги ёзувлар севгим
ва туйғуларимни
таърифлолмайди,чунки
сенга бўлган муҳаббатим
чексиз!”

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 16
Севги берилган неьмат,
Хар бир куни ганимат...