Марҳум эридан қолган
озгина мерос аллақачон
тугаган, болалари эса
катта бўлмоқда. Уларни
кийинтириш, овқатлан
тириш кундан-кунга
қийинлашиб
борар,аёл боши билан
топган пули ҳеч нарсага
етмасди. У ниҳоятда содда,
баъзи бир аёлларга ўхшаб
савдо билан шуғулланишга
қобилияти
йўқ, бошини қаерга уришни
билмас эди. Мана бугун ҳам
шу аҳвол, уйдаги
камчиликларни тўлдириш
учун зарур пул унда
йўқ эди. Автобус бекатида
турар, атрофни
кузатарди. Бир пайт унга
яқин
жойда бир такси
машинаси келиб тўхтади.
Таксидан бир киши
тушди. Унинг ноодатий
кийими, орқасига осиб олган
ғалати сумкаси ажнабий
эканлигидан
далолат берарди. Бундайлар
йулкира ҳақига
яхши пул беришини биларди
ва умид билан
такси хайдовчиси томон
юрди. Ажаб эмас,
озгина ёрдам қилса. -Ука,
мени тиланчи деб ўйламанг,
илтимос.
Аллоҳ розилиги учун менга
ёрдам беринг, мен
очликдан ўлимга розиман,
аммо, болаларимнинг
қийналишларигачидай
олмаяпман. Кутилмаган бу
мурожаатдан хайдовчи бироз
тараддудланиб қолди.
Киссасида пул бор, йўқ эмас,
аммо, бу пулларни
тишининг кавагида
асрабюрганди.
Машинасининг шиналари
анчадан буён эскирган,
уларни янгилаш оддий такси
хайдовчиси учун осон
эмас эди. Бу пулларни
рузғордан орттириб анчадан
буён
йиғиб келаётганди. Уйига
борса, ҳар кунихотини
жаврайди.
-Хой, дадаси, қачон
алмаштирасиз, бу қуриб
кетгур баллонларни. Сал
кечга қолсангиз,
хаёлимга нималар келмайди,
дейсиз. Қачонгача
бунақа хавотирда ўтираман.
Шу тахлит гапларни дарров
эслади ва "ўзинг
оғир аҳволда бўлсанг, ёрдам
беришинг шарт эмас” деган
шайтоний ўй
кечди хаёлидан.
Аммо, дарров "Пулни мана
шундай пайтда
ишлатмасанг, қачон
ишлатасан. Пулинг
кўрпайганда, манашундай
мухтож инсонни топа
олмасангчи? Аллоҳнинг
розилиги
қаерларда яширинган
эканлигини қаерданбиласан”,
деб ўнг тараф
фариштаси қалбини
юмшата бошлади. У
чўнтагидаги бор пулини
чиқарди ва халиги
аёлга берди. -Олинг синглим,
бу пул анча
вақтга етади,
кейин яна Аллоҳ бир йўлга
бошлар, -деди-да,
пулкўплигидан аёл қайтариб
бериши мумкинлигини сезиб,
дарров
газни босди. Кун бўйи
қулоқлари остидан аёлнинг
"сен
менга ёрдам бердинг, Аллоҳ
сенга ёрдам берсин” деб дуо
қилгани
кетмади ва қалбида
"омин” деб такрорларди. Уйга
келгач, хотинига:
-Янгибаллонлар келмабди,
келиши хабар қиламиз,
дейишди, -деб қўя
қолди вабир неча кун учун
бу савол-жавобдан қутулди.
Орадан бир неча кун ўтди,
бир куни у уйига
келиб хотинини манзил
ёзилган қоғоз ушлаб
ўтирган ҳолатда кўрди.
-Бир одам келди, мана шу
манзилни бериб,
эртагаборишингизни айтди.
Машинангизга янги баллон
қўйиб берар экан. У
ҳайронқолди, ахир, ҳеч
кимга бу ҳақида
оғиз очмаганди. Эрталабгача
қандай
ухлаганини билмади,
биринчи қилганиши ўша
манзилга бориш бўлди.
Баллон учун эмас,
қизиқиш уни етаклаб
борганди. Манзилёзилган
қоғозни кутиб олган кишига
берар экан. ҳайронлиги икки
баробар ортди.
Мезбон"ўша такси
ҳайдовчиси сизми” деб
қучоқлаболди, кейин йиғлай
бошлади. -Уч кундан бери
Расулулоҳ (с.а.в) тушимга
кирадилар ва менга, "мана
шу
манзилдаги бир
такси ҳайдовчисини
баллонларини
алмаштириб бер ва бунинг
эвазига менинг
шафоатимга эга бўлгин”,
дейдилар. Эй биродар,
сиз қандай ҳайрли иш
қилдингизки, пайғамбаримиз
(с.а.в.) уч кундан бери мени
бу ишга буюрмоқдалар Энди
йиғлаш навбати ҳайдовчига
келганди.
Кўзларини юмди, қалб кўзи
билан
пайғамбаримиз Муҳаммад
(с.а.в.) нинг ризолик
тўла нигоҳларини ҳам,
йўлдаги аёлнинг
миннатдорчилик уфуриб
турган кўзларини ҳам
бир лавҳада кўриб, хис қилиб
турарди. Қулоқлари
мезбоннингтинмай
"субҳоноллоҳ”
деяётгансўзларини эшитмас,
аёлнинг "Аллоҳ
сенгаёрдам берсин” деган
сўзларини қайта-
қайта хаёлида жонлантирар,
дуодаги "ёрдам”
калимасини аёл қанчалик
кичик маънода
ишлатган бўлса-да, бу сўз
нақадар кенг маънода самода
қабул қилинганлигидан
ҳайратда эди.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8