___ "Эсингизни ӣиғинг одамлар!"
___ дегим келди.
___ Бўйга етиб қолди деб қизим,
___ Оналарни босар вахима.
___ Сеп йигишар туғилганидан,
___ Қиз боққаннинг гунохи нима?
___ Эшик қоқиб келар совчилар,
___ Хаммасида ваъдалар бир хил.
___ Бермасангиз бўлмас қизингиз,
___ Углимга мос кизингиз ахир
___ Ҳали қизим ёшдир қудажон,
___ Ҳали тўйга тайёр эмасмиз.
___ Насиб қилса сепин буд қилиб,
___ Келаси йил баҳор берармиз.
___ Аммо бунга кўнмас қудалар,
___ Бизлар ахир тушунган одам.
___ Бизга факат қизингиз керак,
___ Бахтли бўлса бўлгани болам.
___ Тўй ҳам бўлар икки томонда,
___ Бошланади жанжаллар секин.
___ Сепинг кам деб айтар кайнона,
___ Хўрланади уч кунлик келин.
___ Унутишиб берган ваъдасин,
___ Совчиликка борган аёллар.
___ Элдан аввал ноғора қоқиб,
___ Ғийбатларин ўзлари бошлар.
___ Қирқи чикмай ота кўрдиси,
___ Чақирдиси бўлсин дейдилар.
___ Бошқалардан ўғлим кам эмас,
___ Бир машина берсин дейдилар.
___ Қайдан қилар қиз томон буни,
___ Хар кун қарзга ботиб боради.
___ Тунлар йиғлаб ота-онаси,
___ Бир-бирига дардин ёради.
___ Бўлиб ўтар қарз ила бари,
___ Ота кўрди,чақирдиси хам.
___ Уйин сотиб берса-да машина,
___ Чиқиб қолар яна битта кам.
___ Қиз дунёга келса отанинг,
___ Дерлар хамма кулиб давлати.
___ Лекин ўша қиз сабаб бугун,
___ Ерга эгик ота савлати.
___ Нима бўлди сизга одамлар,
___ Бир мато деб урушмок нима?
___ Ўн саккиз йил силаб-сийпалаб,
___ Қиз боққаннинг гунохи нима?
___ Ахир сизнинг қизингиз бордир,
___ Қайтар дунё нега сезмайсиз.
___ Келинга не қилсангиз бир кун,
___ Қизингиздан қайтар билмайсиз?
___ Эсингизни йиғинг одамлар,
___ Кўнгилларга етказманг озор.
___ Бахтли бўлсин ўғил,қизингиз,
___ Бойликни деб урушманг бекор.
___ Қиз, аёллар ҳар хонадоннинг,
___ Дерлар уйни саришталари.
___ Биздан ранжиб кетиб колмасин,
___Хонадоннинг фаришталари...


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15