Қазғоқдан қандай қутулиш мумкин?
Соч парвариши алоҳида эътибор талаб қилишини яхши биласиз. Сочлар қалин ва жилокор бўлиши учун маълум рецептларга ҳам эгасиз. Бироқ, соч парваришида шундай бир муаммо борки, у кўпчиликни ўйлантираётгани аниқ. Бу —қазғоқлардир. Савдо марказларида "қазғоққа қарши" дея ёрлиқ ёпиштирилган шампунларни харид қиласиз-у, фойдаланиб кўргач, ҳафсалангиз пир бўлади…
Қазғоқ ўзи нима ва қандай пайдо бўлади?
Қазғоқ, бу бош терисининг узоқ вақт давомида қуриши ва қипиқчалар кўринишида кўчиб тушиши билан характерланувчи синдромдир. Организмда ёғ алмашинуви фаолияти бузилиши (теридаги ёғ миқдори, ҳолати организмнинг умумий аҳволи, эндокрин, асаб, меъда-ҳазм қилиш ти