☺️ТАБАССУМ ҚИЛИНГ😊 Ўртача кулги ғам-қайғуларга шифо ва малҳамдир. Руҳ хурсандчилиги ва қалб қувончида унинг ажойиб таъсири бор. Ҳатто Абу Дардо (розияллоҳу анҳу): "Мен қалбим дам олиши учун куламан", деганлар. Инсонларнинг шарафлиси ва ҳурматлиси Муҳаммад (алайҳиссалом) аҳён-аҳёнда кулиб, озиқ тишлари кўринар эди. Бу нафс дардини англовчи оқил кишилар кулгиси ва нафснинг давосидир.