Шу кунларда эшитганларим
Бундан икки хафтача аввал Оқтепада такси тўхтатдик. Икки кишимиз.
- Қаерга?
- Қўйлиққа. Э, яхшиси Янгиободдаги масжидга.
- Масжиднинг ўзигами ёки яқинроғидаги бирор жойгами?
- Масжидга, пешин ўқишимиз керак.
- Йўлда бошқа жойда ўқисангиз хам бўлаверадими ёки ўша жойда ишингиз борми?
- Бўлаверади.
- Ўлтиринг.
Машинага ўлтирганимизда билдикки, Шайх Хазратларининг хаё хақидаги мавъизаларини эшитиб кетяпган эканлар. Аэропортдан ўтганда Қумариқдаги масжидга келиб тўхтадилар:
-Намозни бемалол ўқиб чиқинг, мен кутиб тураман.
Тахорат қилдик, намозни ўқидик, қанчадир вақт ўтди, кутдилар. Манзилимизга саломат етдик. Кутганлари учун озроқ қўшиб бердик. Йўқ деб олмадилар. Дуола