ﻴِﺣَّﺮﻟﺍ ِﻦﻤْﺣَّﺮﻟﺍ ِﻪﻠﻟﺍ ِﻢْﺴِﺑ Аллоҳ учун нима иш қилдик? Дунё ташвишидан ортмас ҳаёллар, Баъзилар қалбида фақат аёллар, Дўстларим сизларга берай бир савол, Айтинг, Аллоҳ учун нима иш қилдик? Юрамиз эрта – кеч қоринни ўйлаб, Қуръон ўқимаймиз хаттоки ойлаб, Ахир ўлим бизни турмаску пойлаб, Айтинг, Аллоҳ учун нима иш қилдик? Рўзғоримиз учун елиб юрамиз, Отамиз амрига тайёр турамиз, Жаннатда қасрлар қачон қурамиз, Айтинг, Аллоҳ учун нима иш қилдик? Амаллар қиламиз, барида риё, Эҳ, бизларда қолмапти заррача ҳаё, Эртан қабримизда бўлгайми зиё, Айтинг, Аллоҳ учун нима иш қилдик? Умримиз ўтмоқда гўёки ҳазон, Шу кунлар хам бўлди кимларга армон, Бир зум ортимизга назар ташлабон, Айтинг, Аллоҳ учун