
Суффа аҳлидан бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Абу Фирос Робийъа ибн Каъб Асламий розияллоҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаб қолар, у зотга таҳорат сувларини ва бошқа керакли нарсаларни олиб келар эдим. У зот менга: «Сўра», дедилар. «Жаннатда ҳамроҳингиз бўлишни сўрайман», дедим. «Бундан бошқани эмасми?» дедилар. «Шунинг ўзини», дедим. У зот: «Унда бу борада кўп сажда қилиш билан менга ёрдамлаш», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Маъдан ибн Абу Талҳа Яъмарийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбонни учратиб қолиб, «Менга шундай амални [ёки Аллоҳга энг суюкли амални] айтгинки, уни қилсам, жаннатга кирайин», дедим. У индамади. Кейин яна сўрадим, индамади. Кейин учинчи марта сўрадим. У шундай деди: «Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганман. У зот: «Аллоҳга кўп сажда қилишинг керак, чунки Аллоҳга бир сажда қилсанг, Аллоҳ у туфайли сени бир даража кўтаради ва сендан бир хатони ўчиради», деганлар». Кейин Абу Дардони учратиб қолиб, ундан ҳам сўраган эдим, худди Савбон менга айтган гапни айтди».
Муслим ривоят қилган.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4