Жавоб:Кўпгина кишилар сеҳру жодуга қўл уриб, уни фақатгина ҳаром иш деб ҳисоблайдилар. Аммо унинг куфр эканидан огоҳ эмаслар. Шунинг учун аксари ширк ва нотўғри сўзлар билан кўзбоғлашларни, эрни аёлга (ё аксинча) иситиш, совутишни ва ҳоказоларни ўрганишга қизиқадилар. Ваҳоланки уларайнан сеҳрдир.Шариатимизда сеҳргарликнинг жазоси қаттиқ. Чунки сеҳргар Аллоҳ таолони инкор этган ё унга куфрона иш қилган ҳисобланади. Бинобарин Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сеҳрни етти машҳур ҳалок этувчи улкан гуноҳлар қаторида санаганлар. Мўмин киши дунё ва охиратда пушаймон бўладиган амаллардан сақланиши лозим. Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сеҳргарнинг жазоси қилич билан чопишдир», дейилган нақл бор. Бажала ибн Абада айтадики, ҳазрати Умар умрларининг охирги йилида «Барча сеҳргар эркак-аёлни ўлдиринг» деб бизларга хат юбордилар.Сеҳргарлик ҳақида яна қуйидаги ҳадисишарифлар ворид бўлган: «Уч киши: ароқхўр, қариндошчиликни узган ва сеҳрни тасдиқлаган кимса жаннатга кирмайди» ...ЕщёЖавоб:Кўпгина кишилар сеҳру жодуга қўл уриб, уни фақатгина ҳаром иш деб ҳисоблайдилар. Аммо унинг куфр эканидан огоҳ эмаслар. Шунинг учун аксари ширк ва нотўғри сўзлар билан кўзбоғлашларни, эрни аёлга (ё аксинча) иситиш, совутишни ва ҳоказоларни ўрганишга қизиқадилар. Ваҳоланки уларайнан сеҳрдир.Шариатимизда сеҳргарликнинг жазоси қаттиқ. Чунки сеҳргар Аллоҳ таолони инкор этган ё унга куфрона иш қилган ҳисобланади. Бинобарин Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сеҳрни етти машҳур ҳалок этувчи улкан гуноҳлар қаторида санаганлар. Мўмин киши дунё ва охиратда пушаймон бўладиган амаллардан сақланиши лозим. Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сеҳргарнинг жазоси қилич билан чопишдир», дейилган нақл бор. Бажала ибн Абада айтадики, ҳазрати Умар умрларининг охирги йилида «Барча сеҳргар эркак-аёлни ўлдиринг» деб бизларга хат юбордилар.Сеҳргарлик ҳақида яна қуйидаги ҳадисишарифлар ворид бўлган: «Уч киши: ароқхўр, қариндошчиликни узган ва сеҳрни тасдиқлаган кимса жаннатга кирмайди» (Имом Аҳмад ривояти).«Жоду, кўзмунчоқ ва сеҳр (иссиқ-совуқ)ширкдир». (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).Ҳар хил таги пуч сўзлар билан «дуохонлик» қилиш ҳам ман этилган. Аммо Қуръони карим оятларидан ўқиб ўзига ёки бошқа бировга дам солиш – шариатимизда бор, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатларидандир.
Комментарии 2