Предыдущая публикация
Islomda tib masalalari,tibbiy maslahatlarsakiyna 777

Islomda tib masalalari,tibbiy maslahatlar

30 авг 2015предложила 
sakiyna 777

Товон нима учун оғрийди?

Товон нима учун оғрийди? Шундай касалликлар борки, саломатликка жиддий таъсир кўрсатмаса-да, оғриғи одамни анча азобга қўяди. Булардан бири товон оғриғидир. Товон оёқ кафтининг орқа томонидаги сал кўтарилган соҳа ҳисобланади. Аслида, айнан товон ҳамда оёқ кафти бизни тўғри юришимизнинг сабабчиларидир.Товон эса яна амортизатор вазифасини ҳам бажаради. Бу оёқнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ундаги оғриқ анча ноқулайлик туғдириши табиий. Товон оғриғига бефарқлик билан қараш, ўзи ўтиб кетади, дейиш ярамайди. Белгилари ва аломатлари Товон оғриғи аста-секин, ташқи жароҳатларсиз бошланади. Бу оғриқ, асосан, қаттиқ оёқ кийим кийиб юриш натижасида келиб чиқади. Қаттиқ товонли оёқ кийим товон шишишига ҳам олиб келиши мумкин. Дам олгандан кейин оғриқ белгилари кучаяди. Уйқудан тургандан кейин беморни кун давомида оғриқ безовта қилади. Агар озгина ҳаракат қилинса, оғриқ ўз-ўзидан йўқолиши, баъзида эса кун давомида янада кучайиши мумкин. Нима учун товонда оғриқ пайдо бўлади? Товон суяги бош-қа суякларга қараганда мустаҳкам ҳисобланади. У ғовак-ғовак тузилишга эга бўлиб, унда кўпгина қон томирлари ҳамда нерв охирлари жойлашган. Шунинг учун ҳам товон жуда сезувчан бўлади. Хўш, товон нима учун оғрийди? Қуйида бунинг сабабларини келтириб ўтамиз. Товон пихи — товоннинг ғадир-будур жойида тери остида ҳосил бўладиган суяк ўсимта касаллигидир. Касалликка, асосан, оёқ панжаси бойлам аппаратининг доимий ва узоқ муддатгача шикастланиб туриши (раққосаларда, спортчи-югурувчилар ва б.), шунингдек, яссиоёқлик сабаб бўлиши мумкин. Товон пихи баъзан гавда оғирлигининг тез ортиб бориши натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда юқумли касалликлардан, подаградан кейин вужудга келади. Оғриқ кучи ҳамиша пихнинг катта-кичиклигига боғлиқ бўлавермайди. Аксари ғоятда кичик, ҳатто рентгенда ҳам кўринмайдиган суяк тузилмалари кучли оғриққа сабаб бўлиши мумкин. Товон пихининг ташқи белгилари бўлмайди. Фасция (товон мускул пардаси) — товоннинг ортиқча зўриқиши бўлиб, жуда паст пошнали оёқ кийим кийиш натижасида юзага келади. Товон пардаси товондан бошлаб оёқ кафти суякларигача кенг чизиқ ҳосил қилади. Оғриқ чизиқ билан товон уланган жойда бўлади. Пайли жароҳатлар. Бунда баланд пошнали оёқ ки- йим кийиш натижасида товон зўриқиб, пай ҳосил бўлади. Агар бу ҳолат давом этаверса, мавжуд бўлган ясситовонликнинг кучайишига олиб келади. Товон суягини бехосдан уриб олганда, товонда оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Бунда зарба сабабли қўшни тўқималар яллиғланади. Оғриқ жуда қаттиқ ва ачитувчи бўлиб, юрганда янада кўчайиши мумкин. Булардан ташқари, товон оғриқлари товоннинг яллиғланишига сабаб бўлувчи баъзи инфекцияли касаллик (гонорея, хламидоз ва бошқа)лар сабабли юзага келиши ҳам мумкин. Товон фақатгина юрганда эмас, балки тинч ҳолатда, масалан, ётганда ҳам оғрийди. Одатда, яллиғланиш билан бирга қуйидаги касалликлар ҳам бирга бўлади: псориартик артрит, подагра, томирлар яллиғланиши ва ҳ.к. Бунда оғриқ касалликнинг асорати бўлиши мумкин. Фойдали маслаҳатлар Албатта, ҳар бир касалликни мутахассис даволагани маъқул. Шикастланишнинг кечишини аниқлаш мақсадида рентгенга тушиш керак. Биз сизга касалликнинг олдини олиш ҳамда оғриқни озгина бўлса ҳам, енгиллаштириш мақсадида қу-йидагиларни тавсия этамиз. → Оёқ кийим танлашда эътиборли бўлинг. Пойабзал юриш учун қулай бўлиши керак. Аҳамият беринг, сифатли оёқ кийимларда махсус кўтариб турувчи юмшоқ матодан тайёрланган патак бўлади. → Агар товонда оғриқ бўлаётганини сезсангиз, спорт билан шуғулланмаганингиз маъқул. Югуриш, сакраш, оғир юк кўтариш, кўп юриш мумкин эмас. Бу ҳолатлар вазиятни янада чуқурлаштириши мумкин. → Ётишдан олдин товонга бўрсиқ ёғи суртиб ётиш лозим. →Товон оғриғини даволаш вақтида муолажалар таъсири самарали бўлиши учун кўпроқ дам олиш керак. →Агар керак бўлса, баланд пошнали оёқ кийимлардан бутунлай воз кечинг. Оёқ кийимларга махсус ортопедик патаклар қўйиб юрган маъқул. →Агар товон оғриғи доимий ҳамда кучли бўлса, албатта, шифохонага боринг. Халқ табобати усуллари билан даволаш Картошкали компресс. Картошка пўсти билан қайнатилади. Сўнг яхшилаб эзилиб, илиқ ҳолда товонга қўйилади. Дока билан маҳкам боғланади. Эрталаб олиб ташланади. Муолажа бир ой давом эттирилади. Турпли муолажа. Ўртача катталикдаги турп қирғичдан чиқарилиб, жароҳатланган товонга боғланади. Муолажа камида 3 марта бажарилади. Товон оғриғида баргизуб (подорожик)нинг барглари самарали ёрдам беради. Бунинг учун янги узиб олинган баргизуб барглари товонларга боғланади. Барг қуригач, яна янгиси қўйилади. Муолажа 5-6 кун бажарилади. Товон пихида оғриқ қолгунча пойабзал кийишдан олдин пайпоқ ичига битта ёнғоқ баргини қўйиб юриш тавсия этилади. Кечқурун ухлашдан олдин оғриган оёқ товонини шўр илиқ сувга (сув ҳарорати 35-36 даража бўлиши керак) солиб ўтириш товон пихини даволашда ёрдам беради

Товон нима учун оғрийди? - 804512922455

Комментарии 45

Xusanboy Alimov
Xusanboy Alimov
😂
2 авг 2020
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Inomjon Matyoqubov
    Inomjon Matyoqubov
    Асоломуалай мени товоним 2йилдан буйон огриди ренгинда хечнарса йок хар хил блогодалар олдим фойдоси бомади нима маслахат берасиз
    7 авг 2020
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Игорь Макаров
    Игорь Макаров
    Товоним синган неча ойда битади айтинглар илтимос
    17 окт 2020
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Эргаш Камолов
    Эргаш Камолов
    Товонимда суяк усибди, ренгент килишди.кандай даволаниш керак
    19 окт 2020
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Эргаш Камолов
    Эргаш Камолов
    Ердвм килинглар телефоним : 998919914014
    19 окт 2020
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Батир гафуров
    Батир гафуров
    ❤️
    4 дек 2020
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    махмуда махмуда
    махмуда махмуда
    ответила Murod
    Гидро хлоридни товонга килинадими
    23 дек 2020
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    abdullaeva gulnora
    Ассаломалеком ман ковитдан кегин товоним оғридиган бўлиб қолди худди кесвотганга ўхшаб ачишиб оғриди нима касаллик бу
    13 июл 2021
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Фахриддин Ботиров
    Мен Махматкулова Адолат мендла хам 1  2 ойдан буйон чап товоним огриб бошлаган нима килсам йуколади
    30 авг 2021
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Я и Ты
    Я и Ты
    ответил Фахриддину
    Менда хам шу ответ борми
    14 фев 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Ма Ра
    Ма Ра
    Уй шароитида  кандай ойок таонини даволанса булади
    24 фев 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Oyisha Vohidova
    Ассалому алайкум. Ўглим хозир 12 еш. Товони 5 ешида огриб юролмай қолган эди. Врачга олиб боргандим рентген қилиб товон пардаси ялигланган деди. Гипс қўйди. Физолечений олди.орадан 7 йил ўтиб яна товони огриб қолди. Ренгент қилиб товон суяги емирилган деган ташхис қўйди. Югуриш, сакраш, кўп юришни чекласа тузалиб кетади. Парафин, электрофорез езди. Тўгрими. Нима дейсиз. Хозир унча огримайди деяпти нима қилай нима маслахат берасиз ундан хавотирдаман. Врач ўглиз еш суяги тикланади деяпти.
    5 апр 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    мухаммаджон гафуров
    ответил Oyisha
    тугри этибти ткланади худо холаса узга караб юрса
    25 апр 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    ГУРППА АДМИН АДНО
    ГУРППА АДМИН АДНО
    товон шпорасини уй шароитида кандай даволаса булади лазер олса тасири кандай булади
    13 июн 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Эркин Норбоев
    Эркин Норбоев
    ответил MIRZOXON
    Сабаби нима
    10 июл 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    A A
    Мен теппадан тушиб товоним синган мана 2 йилдирки яхши булмаябди 2 ой гипсда юрганман хозир хам товоним атрофида озгина шишиш бор хозир хам юрганда оксокланябман буни кайси йул Билан даволаш керак
    18 окт 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Одина Шавкат Тешабаевлар
    Одина Шавкат Тешабаевлар
    ответил Надире
    Менда хам худди шундай жавоб булдими сизга
    24 дек 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Я и Ты
    Я и Ты
    ответил Надире
    Пяточной шпор
    25 дек 2022
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    U I Ubaydullaeff
    U I Ubaydullaeff
    Салом эгилсам товонимга огрик булябди кандай даволасам булади. Сабаби куп тик ойокда ишлаганим деб уйлаяпман
    12 апр 2023
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Jaна жаха
    Ассалому алайкум менда иккала тавон яъни бутун оекни ерга тегадиган жойи (пятка) юрганда харакат вактида огримийди. Оёк кийим ечилгандан Сунг ачишиб азоб беради. Ухлаш учун Хар хил тинчлантирувчи дори ичишга мажбур булаяпман
    27 июл 2023
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    Islomda tib masalalari,tibbiy maslahatlar

    Islomda tib masalalari,tibbiy maslahatlar

    ЛентаТемы 1 640Фото 489Видео 85Участники 4 438
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 1 640
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться