☘Ҳаёт шундай яралган!☘
🍃Ким бойвачча ким ғариб.
🍃Кимлар олисга кетган,
🍃Ўз бахтини ахтариб.
🍃Ким ночору ким бемор,
🍃Даво истар дарди бор.
🍃Ҳаёт шундай дилозор,
🍃Номарди бор марди бор.
🍃Ким чиройли яралган,
🍃Аммо кўзларида нам.
🍃Бу беш кунлик дунёнинг,
🍃Доим нимасидир кам.
🍃Кимдир кўрган хиёнат,
🍃Ўзи севган ёридан.
🍃Шу инсонга ишониб,
🍃Кечган эди боридан.
🍃Кимлар бола чақам деб,
🍃Ёт элларда сарсондир.
🍃Шу жужуқлар бўлмаса,
🍃Ҳаёт қадри арзондир.
🍃Кимлар яшар Отасиз,
🍃Кимлар эса хор қилар.
🍃Отанг борми шукр қил,
🍃Улар йўқдан бор қилар.
🍃Кимлар Она пойига,
🍃Гул тўшайди хар онда.
🍃Кимлар Онасиз қолиб,
🍃Йиғлаб юрар армонда.
🍃Кимлар ўзин дунёнинг,
🍃Устунидай тутади.