Залворлик скунат дунё юкидан,
Эзилиб не давру даврон жим ётар.
Сайду-саййодларнинг вахшийлигидан,
Яйраб юролмайди жайрон жим ётар.
Хаддан ошиб кетсанг тўкин чоғларда,
Оловдай ўртангай қалбинг доғларда.
Хаттоки пур виқор сокин тоғларда
Паймонасин кутиб вулқон жим ётар.
Эслаб кўр не сабаб икки инсонни,
Хайдаб чикардилар қушиб шайтонни.
Нафс ёмон қара шурлик сичконни,
Етаклаб бормоғда қопқон жим ётар.
Эй достим шериксиз чиқмагин овга,
Не хам қила олардинг бир ўзинг ёвга.
Хар инсон мутождир бошқа бировга,
Ёйсиз қолса кор йуғ камон жим ётар.
Закий кўзлар учун ёруғдир кеч хам,
Хаддини билгайдир ошмайди хеч хам.
Ақиллий саййодлар шошмайди хеч ҳам,
Ўлжаси ўтлайди арслон жим ётар.
Хайруллоҳ бас