
ЭЙ РАББИМИЗ...!
Денгизингни ДУР ва МАРЖОН билан зийнатлаганинг каби, қалбларимизни~ ТАҚВО, ИЙМОН, дўзахдан ОЗОД бўлиш ила ЗИЙНАТЛАБ, <<АВФ>> ва <<МАҒФИРАТ>> билан бизларни ҲУРМАТ айла...!
Саҳобалар ўқиган дуолардан бирини сиз АЗИЗЛАРга хавола этмоқчи эдим... Ушбу ДУОни сизга манфаъатли деб билдим... ДУО*нинг мазмунига эътибор қилиб кўринга:
Абдуллоҳ ибн Масъуднинг (р.а.) ДУО*лари
--- "АЛЛОХим !
Сендан ортга қайтмайдиган (бақувват) бир ~ ИЙМОН*, туганмас неъмат ва ҳулд
жаннатининг энг юқори даражасида Пайғамбаринг ила <<БИРГА>> бўлишликни сўрайман...!
Эй Раббимиз! Ораларимизни ислоҳ эт, бизни исломият йўлига ҳидоят айла, бизни ~ЗУЛМАТ*дан ёруғликка чиқар... Юзимизни ошкор ва яширин барча ёмонликлардан ўгир...
Кўзларимизни, қулоқларимизни, қалбларимизни, ишларимизни ва фарзандларимизни бизга
<<МУБОРАК>> қил, гуноҳларимизни кечир... Шубҳасиз, Сен ўта марҳаматли ва гуноҳларни кечиргувчисан... Бизни неъматингга ШУКР* этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъматингни биздан аяма...!
Роббана `а аслиҳ байнан`а, ваҳдин`и суб`улал~Исл`ами, ва нажжина миназ~зулум`ати илан~н`ур, васриф аннал~фав`аҳиша м`а зоҳаро, вам`а батана, ва б`арик лан`а фий асм`аъин`а ва
абс`орин`а ва қул`убин`а ва азв`ажин`а ва зуррийй`атин`а ва туб ъалайн`а иннака антат~
тавв`абур~роҳ`ийму, важъална ш`акирийна, ли неъматика, мусн`ийна биҳа, қо`илийна биҳ`а
ва атмимҳ`а ъалайн`а.
(«Ал~Канз», «Ал~Мунтаҳаб»дан олинди)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев