*** ** ***
УСОМА ИБН ЗАЙД
*** ** ***
Усома ибн Зайд машҳур саҳобалардан бири бўлиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг озод қилинган қуллари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли. Куняси – Абу Муҳаммад.
Усома тахминан Макка даврининг тўртинчи йилида туғилган. «Ал-Исоба»да қайд этилишича, Пайғамбаримиз (с.а.в.) вафот этганларида Усома 18-20 ёшлардаги йигит эди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Усома ва унинг отасини жуда яхши кўрардилар. Шу сабаб уни «Расулуллоҳнинг суйгани» дейишарди. Бу ҳақда ҳадис ҳам ривоят қилинган: «Усома мен учун инсонларнинг энг севимлисидир. Сизларнинг энг яхшиларингиздан бўлишига умид қиламан. У ҳақида яхши сўз айтингиз» (Ибн Асир, «Усуд ал-ғоба»).
«Ифк воқеаси» содир бўлганида Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалардан, шу жумладан, Усомадан ҳам Ойша (р.а.) ҳақида сўрадилар. У Ойша онамизни мақтаб, бундай разил ишдан пок эканликларини эътироф қилди.
Усома ҳазрати Абу Бакр (р.а.) даврларида Мусайлама Каззобга қарши курашларда жуда фаол иштирок этди.
Ҳазрати Умар (р.а.)нинг даврларида навбатдаги жангдан сўнг ўлжа бўлинаётган пайтда, мўминлар амири Усомага тўрт ёки беш минг, ўғиллари Абдуллоҳга эса икки минг дирҳам улуш бердилар. Шунда Абдуллоҳ: «Нега бундай қилдингиз? Ахир, мен Усома қатнашмаган жангларда ҳам қатнашдим-ку!» деди. Ҳазрати Умар (р.а.) жавоб бердилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) Усомани сендан, унинг отасини ҳам сенинг отангдан кўра кўпроқ яхши кўрардилар».


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1