Предыдущая публикация
Холис ният Ислом дини.-- м --

Холис ният Ислом дини.

14 авг 2016предложила 
-- м --

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас»- дедилар.
Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?!»-дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга итоат қилса жаннатга киради, ким менга осий бўлса, батаҳқиқ бош тортган бўлади»-дедилар.
(Бухорий ривоят қилганлар)
.
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон одамнинг жаннатга кириши Ўзларига итоат қилишга боғлик эканини таъкид қилмоқдалар.
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, бош тортганигина кирмас».
Яъни, Умматимнинг киришдан бош тортганларидан бошқа ҳаммаси, албатта жаннатга киради», - демоқдалар.
Бундан ажабланган Саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?!» дедилар. Яъни, Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими?! - дедилар. Бу саволга жавобан У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга итоат қилса жаннатга кирар, ким менга осий бўлса бош тортган бўлади»-дедилар.
.
Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш, жаннатга киришдан бош тортишга баробардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш, У кишини Суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилмаган одам эса, у кишига осий бўлади.
.
Демак, хулоса аниқ:
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига итоат-жаннат!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига осийлик-дўзах!
...........
#муслима

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
Холис ният Ислом дини.

Холис ният Ислом дини.

ЛентаТемы 2 713Участники 27 608
  • Подарки
Левая колонка
Всё 2 713
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться