Уммулмўъминин Оиша розияллоҳу анҳо уйининг кичик бир хонасида, майдони бир неча метрдан ошмайдиган жойда, Одам фарзандларининг энг улуғи — Расулуллоҳ Муҳаммад Мустафо ﷺ, У зот билан бирга икки саҳобийси — Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳум қабрлари жойлашган.
Бу жой қанчалик тор бўлса-да, унда дафн этилган зотларнинг улуғлиги туфайли бутун дунё ва ундаги барча нарсадан кенгроқ бўлиб қолган. Расулуллоҳ ﷺ қиблага юзланиб дафн этилганлар. Орқаларида бевосита Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, уларнинг орқаларида эса энг яхши издоши ва тобеълари — Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дафн этилган. Улар ҳаётда бў
Ким беш вақт намозни давомий ўз вақтида адо этиб юрса, Аллоҳ таоло уни тўққиз неъмат ила икром қилади:
1. Аллоҳ уни яхши кўради. 2. Бадани соғлом бўлади. 3. Фаришталар қўриқлайди. 4. Ҳовлисига барака ёғилади. 5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди. 6. Қалбини юмшоқ қилиб қўяди. 7. Сирот кўпригидан чақмоқ каби тез ўтиб кетади. 8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради. 9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга жаннатда ёнма-ён қилиб қўяди!