Мафтуна Абдуллаева
Қасдлашув
2~қисм
Энди бошига бало бўлмаса эди. Ғайратга ҳам, севгилиси Алига ҳам ёза бошлади. Ғайрат "бир гап бўлса, мени айтаверинг, чеча" деб кулган стикер ташлади. Али эса ўқишдан чиқишига олишини айтди. Ғайрат ўтган йили ўқишни битириб ишларди. Али эса ҳали 4~курс. Молия соҳасида ўқир, амакисидан иш ўрганишни ҳам бошлаганди. Шалола ҳам Ғайрат, Али ва Гулабза сингари туман шаҳарчасидан бўлиб, фақат бошқа тумандан эди. Али билан 2~курсликлари пайти танишиб қолишган. Ўшандан бери гаплашишади. Али жуда сахий йигит бўлиб, роса қизларни ҳавасини келтириб, Шалола учун ҳаражат қиларди. Эркалигини ҳам роса кўтарарди. Ҳозир ҳам, ўзини ҳафа эканини роса эзилиб ёзди.
Икки