Фильтр
Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур: биз ҳар бир лайк ва шарҳни қадрлаймиз! Бугун бизни ва лойиҳаларимизни қўллаб-қувватлаётганларнинг барчасига ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз! Шарҳлар ва фаолиятингиз учун раҳмат! Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз биз учун жуда муҳим ва бизни янги марраларга эришишга илҳомлантиради. Биз билан бўлганингиз учун ташаккур!
25 ЯНВАРЬ - МИРЗО УЛУҒБЕК САМАРҚАНД ТАХТИГА ЎТИРДИ

Мирзо Улуғбекнинг 1409 йилда Самарқанд тахтига ўтириши шунчаки сиёсий ўзгариш эмас, балки Ўрта Осиё тарихида "Олтин давр"нинг бошланиши эди. Бу воқеа Темурийлар салтанатининг ички тузилиши ва маданий йўналишини бутунлай ўзгартириб юборди.

Амир Темур ўлимидан сўнг 1405 йил салтанатда тахт учун курашлар бошланди. Улуғбекнинг отаси Шоҳрух Мирзо Ҳиротда ҳокимиятни қўлга олди. 1409 йилда у Мовароуннаҳрни исёнчилардан тозалаб, Самарқанд тахтини 15 ёшли ўғли Муҳаммад Тарағай Улуғбекга топширди. Шоҳрухнинг ўзи империя марказини Ҳиротга кўчирди, Улуғбек эса 40 йил давомида Мовароуннаҳрнинг мустақил ҳукмдори сифатида бошқарув юритди.

Самарқанднинг
Баҳодир Қобул.

Оқ камар



Бошлаб, ҳуштагини чалиб шамол келди. Бесаранжом тўзон кейин кўтарилди. Жаркўчани у бошидан бу бошига ҳаммани ҳангу манг қилганча изғиди.Ҳар бир дарахтни қўлтиқлаб, силтаб-силтаб кўрди. Ҳар бир ғовни ғиққиллатиб очиб-ёпиб, ҳар бир дарвозани дангиллатиб уриб кўрди. Ўзини қаерга қўйишни, қаерга уришини билмай Энанинг дордаги ёйиқлиқ кирлари билан ўйнашди.Бирини байроққилиб пирпиратди, бирини учириб бориб шамолдан чўчиб, пусиб ётган Олапарнинг бошига ёпди. Итқўрққанидан сакраб ўрнидан турди. Бошига ўралиб қолган латтадан қутилиш иложини тополмади. Ўзини тўғри келган томонга урди. Шамол бошига латта ўралган итнинг аҳволига бир майдон кулимсираб қараб турди-ю, барибир
Ваҳима фалокат келтирар



Мактаб талабалари устозларидан безор бўлишибди, кўп ўқиш, ёзиш, уй вазифалари уларни жуда чарчатибди. Кўчада ўйнашни исташибди. Бир чорасини ўйлашибди. Нима қилиб бўлса ҳам, маълум вақт устозни мактабдан узоқлаштиришга қарор қилишибди. Ораларидаги энг кичкина, аммо жуда зийрак бир ўқувчи, шундай деди:
— Ўртоқлар, ўқитувчимизнинг ҳеч қаери касал эмас.Қани энди бир неча ҳафта хасталансаю, биз ҳам дам олсак. Қандай бўшаш учун   ҳаракат қишш керак.Дўстлари унга;
— Қандай қилиб соппа соғ одам касал бўлиши мумкин? дедилар. Ҳалиги бола:
— Бўлади,   деди. Мен бир ҳийла ўйладим. Эртага дарс бошлангандан сўнг синфга биринчи кирган бола устозимизга: «Устоз, тинчликми! Юзингиз
НЕВЗОРОВ: РОССИЯ ФАШИСТ ДАВЛАТГА АЙЛАНИБ БЎЛДИ

Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг "Россияда фашист давлат мафкураси шаклланди" деган баёноти халқаро сиёсатда катта шов-шувга сабаб бўлди.

Таниқли публицист Александр Невзоров бу фикрни янада кескинроқ талқин қилди.
Невзоровнинг фикрича, сиёсатчилар учун "нозик ишоралар", "мавҳум иборалар" даври ўтди. У Сикорскийнинг тўғридан-тўғри айтган гапларини олқишлайди.

Бугунги вазиятда воқеаларни ўз номи билан аташ — дипломатик этикетдан кўра муҳимроқ. "Фашизм" сўзи Россиядаги бугунги ҳолатга мос ягона ва энг аниқ термин.

РУС РЕЙХИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

Невзоров Россия барча параметрлар бўйича "Рейх" (империя) таърифига мос келишини таъки
15 ЯНВАРЬ - МАРТИН ЛЮТЕР КИНГ ТУҒИЛДИ

Мартин Лютер Кинг нафақат АҚШ тарихида, балки бутун дунёда инсон ҳуқуқлари, тенглик ва адолат рамзи ҳисобланади. Унинг ҳаёти ва фаолияти миллионлаб инсонларнинг фикрлашини ўзгартирган.

У 1929 йил 15 январда Жоржия штатининг Атланта шаҳрида пастор оиласида туғилган. У жуда иқтидорли бўлиб, мактабни эрта тамомлаган ва 15 ёшидаёқ коллежга ўқишга кирган. Теология соҳасида докторлик даражасини олган.

У Маҳатма Гандининг "куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш" (non-violence) фалсафасини чуқур ўрганган ва уни Америкадаги ирқий ажратиш (сегрегация) тизимига қарши қўллашга қарор қилган.

Монтгомеридаги автобус бойкоти

Кингнинг сиёсий етакчи сифатида танилишига
⚡️КЕЛИН УМУМИЙ МУЛКИМИЗ

Ўзбекистонда келин "оила мулки", "қул" ва "общак" мақомида. Келин олган ойлигини қайнонага келтириб беради. Оилада мол касал бўлса мол дўхтрга пул бериб даволатишади. Келин касал бўлса онасиникига обориб ташашади. Ота-энаси даволатиб ремонт қилиб, ëнига падаркалар қўшиб обкеберади.

Келин эридан ташқари қайнона, қайнота, қайинука, қайин сингил болдизлар учун қул вазифасини бажаради. Мабодо эри Россияга кетиб қолса шилқим қайнота тегажоғлигини ҳам эшитдим, "пакет ичида" туалетда сичиб бўлиб келинига кўтини арттирадиган қайнонани танийман.

Умуман нафақат биз, балки қўшни қирғизлар ҳам келинни "оила мулки" деб билади. "Келинни бир бути қайин укасиники" деган гап бор
⚡12 январ - Россияси босқинчиларининг Гўктепа қалъасига хужуми

Қадимий Хоразм худудидаги Гўктепа қамали ва 1881 йил 12 январдаги қонли тўқнашув Марказий Осиё тарихидаги энг фожиали ва шу билан бирга, минтақа тақдирини белгилаб берган бурилиш нуқталаридан биридир. Бу жанг нафақат ҳарбий ҳаракат, балки Чор Россиясининг Туркистонни тўлиқ бўйсундириш стратегиясининг якуний босқичи эди.

XIX асрнинг иккинчи ярмида Чор Россияси Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларини мағлуб этган бўлса-да, Каспий денгизи ва Амударё оралиғидаги туркман қабилалари (асосан такалар) ҳануз мустақил эди.
Бу ҳудуд Ҳиндистонга борадиган йўл устида бўлиб, "Катта ўйин" (Great Game) доирасида Россия ва Британия ўртасидаги рақоба
Ғафур Шермуҳаммад.


Қўшалоқ даҳмаза



Иссиққина сандалда ўтириб нонушта қилаётган эдим. Кутилмаганда эшик шарақлаб очилиб, хотин ҳовлиққанча уйга бостириб кирди. Унинг қўлидаги қурум босган тандир косовни кўриб, шошиб қолганимдан пиёладаги қайноқ чойни тўкиб юборай дедим.
– Тез ташқарига чиқинг! – деди у. – Итимиз қутурибди.
– Эсинг жойидами? Мушукдай беозор кучукчаям қутурарканми?
Хотинимнинг қўрққанидан қулоқлари битиб қолган шекилли, гапимни эшитмади. Лойга ботган кавушини ечмасдан дераза томон юрди. Мен эса лунжимдаги луқмани чайнамасдан ютиб, шоша-пиша ҳовлига чиқдим.
Кучугимизнинг қутургани рост, шекилли. Бояқиш аянчли ангиллаганча ҳовлида у ёқдан-бу ёққа зир чопяпти. Тили тумшуғид
Показать ещё