Фильтр
Закреплено
  • Класс
"УНУТМА ОДАМ"
Бу дунё ёлғондир бу дунё ўйин,
Омонат дунёга меҳмондир одам.
Туғилдик эртага ўлмоқлик тайин,
Қиёмат кунингни унутма одам.
Тилло-ю зарингга ишонмагин йўқ,
Топганин елкалаб кетган киши йўқ.
Кўзларинг очгину қабристонга боқ.
Қиёмат кунингни унутма одам.
Бошлаган ишнинг чала битмайди,
Тақдир синовига сабринг етмайди.
Бировнинг қабрига биров ётмайди,
Қиёмат кунингни унутма одам.
Умрингни совурма шамолга елга,
Бир куни кетарсан бир қарич ерга.
Боқий яшаш насиб этарди кимга,
Қиёмат кунингни унутма одам.
Дунёнинг ҳирсига тикма кўзингни,
Шаҳодат билан тугат сўзингни.
Жаҳаннамга тирик отма ўзингни,
Қиёмат кунингни унутма одам.
Иймонинг кўркини ғийбатинг бузар,
Ношукур Худодан ум
Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?
Показать ещё