Фильтр
  • Класс
Бир қиз фарзанд учун энг муҳим ва керакли инсон бу унинг Отасидир. Ҳаётида бор ва пайдо бўладиган ҳеч қайси эркак, унинг ўрнини боса олмайди. Аканг, балкида уканг, турмуш ўртоғинг ва ҳатто ўз туққан ўғлинг ҳам отангдек сени сева олмаса керак. Ота кўзида, шавфқатни ҳам қаҳрни. Баъзан ғазаб баъзан андишани кўрсангда, янада у кўзлардан нажот тилангин келар экан. Ота қанча соғлом ва бақувват бўлса, қизи шунча дадил юради. Ота қанча ширин сўз ва эътиборли бўлса, қизи шунча атрофга меҳр сочар экан. Ва энг асосийси ота қанчалик ҳаётда яшаса қизи шунча болаликда яшаркан. Ҳамма Онани ватан деса ман Отани диёр, макон дердим. Керак бўлса ота замондир боласига. Қовоғидан қор ёғсада, юраги сен учун ура
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух қадрдоним! Бошланаётган кунингиз хуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин. Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти ила бошланг... "Бугун албатта яхшиликлар бўлади!" - дея яхши гумонда бўлинг. Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади. Шанба тонги барчамизга бахт қувонч ОМАД олиб келсин. 🤲🥰💕


АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Аллоҳ таоло бандаларига:
لا تقنطوا
"ноумид бўлманглар" деган.

Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига:
لا تياسوا
"ноумид бўлмангиз" деган.

Юсуф алайҳиссалом укасига:
لا تبتئس
"ташвиш чекма" деган.

Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга:
لا تخف
"қўрқма" деган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳуга:
لا تحزن
"маҳзун бўлманг" деганлар.

Ташвишли дамларда инсон қалбига хотиржамлик солиш илоҳий манҳаждур. Бас, шундай экан, доимо "алҳамду лиллаҳ" денг.
  • Класс
  • Класс
  • Класс
Показать ещё