Фильтр
Закреплено
  • Класс
Қуръони Каримдаги энг гўзал қисса деб Юсуф алайҳиссалом қиссаси қаралади. Чунки бу сабр қиссасидир. Бунда фарзанд доғидаги Ёқуб алайҳиссалом ва қулликдан вазирликгача борган Юсуф алайҳисломнинг сабрлари қиссаси мужассамдир.

Кимдир ҳаётни бойлик, кимдир мансаб, кимдир фарзанд гўзал қилади дейди. Аслида ҳаётимизни сабр гўзал қилади. Илло юқоридагиларнинг барчаси қайтиб олинажак. Сабр қилганлар эса энг гўзалига лойиқдирлар!
#Мақола - Сабрнинг фойдаларидан

1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилиш ва қўполликни олдини олишга ёрам беради.
3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлгандан ўзни тутиб олишга ёрам беради.
4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлида йўлиқадиган жисмоний ва руҳий машаққат ва аламларга чидашда ёрдам беради.
7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир.
8. Сабр қалбда ҳидоят ҳосил қилишга ёрам беради.
9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳабб
  • Класс
ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИДАН...

Оғир бўлса ҳам тан олишга мажбурмиз: бойнинг боласида, камбағалнинг боласига нисбатан бахтли бўлиш имконияти ўн баробар кўпроқ.

Оғир бўлса ҳам тан олишга мажбурмиз:  пулсиз эркакнинг доимо бир заиф тарафи бор.

Оғир бўлса ҳам тан олишга мажбурмиз: яқинларингга бой бўлганингда кўпроқ ёқасан.

Оғир бўлса ҳам тан олишга мажбурмиз: пулинг бўлмаса касал бўлишга ҳаққинг йўқ.

Оғир бўлса ҳам тан олишга мажбурмиз: гадойнинг қалби ҳеч кимни қизиқтирмайди.

Оғир бўлса ҳам тан олишга мажбурмиз:  инсонлар юрагини пулларга алишди.

Оғир бўлса ҳам тан олишга мажбурмиз: қадримиз пулимизга қараб ўлчанадиган замонлар келди......😔
#Насиҳат истасанг – ўлим етарли

«Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) фақат Бизгагина қайтарилурсизлар» Анбиё сураси, 35-оят.
Ўлим ҳар бир тирик жон тотадиган шаробдир. Мўмину фожир, пайғамбару золим, жину фаришта, ҳамма-ҳаммаси. Аллоҳдан бўлак ҳеч кимса боқий эмас. Бироқ ўлим ҳикоямиз якуни эмас, унинг бошланишидир.
Ўлимнинг ўзи етарли воиз!
Машҳур ароқхўр шоир Абу Наввоснинг тақводор қўшниси бўларди. Қўшниси ҳамиша уни ичкиликни ташлашга даъват қиларди. Қўшниси вафот этди. Абу Наввос унинг жанозасида тобут ортидан оҳиста эргашди. Дафн қилингач, қабри устида туриб: «Ўлиминг тирикликдаги даъватингдан-да кучлироқ
Asalomu aleykum va raxmatullohi va barokatuh! Qorli tong barchamizga hayrli bölsin! Havo harorati qandiy bølishidan qa'tiy nazar qalbizdagi illiqlik sizni aslo tark etmasin.! Kun davomida a'lo kayfiyat hamrohingiz bōlsin! Allohimi panoxida buling.🥰💕
Энг буюк ва энг муқаддас муҳаббат ота-онанинг ўз фарзандига бўлган муҳаббатидир. Фақат уларгина ҳар қандай ҳолатингизда – гўзал бўлсангиз ҳам, хунук бўлсангиз ҳам, яхши бўлсангиз ҳам, ёмон бўлсангиз ҳам сизни севишдан тўхтамайди. Сиз уларни ёқтирасизми, ёқтирмайсизми, боймисиз, камбағалми, бахтлимисиз ёки бахтсиз – уларнинг сизга нисбатан муҳаббати асло ўзгармайди. Улар сизни ютуқ ва камчиликларингиз билан, қандай бўлсангиз, шундайлигингизча, ҳеч қандай шартсиз севишади. Ўртадаги келишмовчиликлар ёки масофалар ҳам муҳаббатларига тўсиқ бўлолмайди. Бундай муҳаббатни бошқа ҳеч қаерда топа олмайсиз. Шундай экан, уни ўзга қалблардан излаб, ўзингизни беҳуда қийнаманг...

"Оғриқлардан сабоқлар" кит
МЎМИНГА ҲАМРОҲ ХУСУСИЯТЛАР

Мўминнинг дўсти илм, унинг вазири (ёрдамчиси) ҳилм (хушмуомалалик), унинг пири муршиди ақл, унинг йўлбошловчиси ишбилармонлик, отаси раҳм шафқат, иниси меҳр-мурувват, лашкарбошиси сабрдир.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда мўмин одам илм олиши, хушфеъл бўлиши, ақл билан иш юритиши, одамларга раҳм-шафқат назари билан боқиши, уларга меҳр-оқибат кўрсатиши, машаққатларга бардошли бўлиши кераклигини уқтирмоқдалар.

"Жавомиъул калим" китобидан.
#Билимсизликнинг шифоси савол

Нафл рўза
Ассалому алайкум! Рузадан карзим бор эди, Алхамдулиллах тутиб келяпман. Саволим шундан иборатки хомиладор аел казо рузаларин хар душанба ва пайшанба тутса буладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!
Показать ещё