Фильтр
#Кун Хадиси
Агар сўзлар мушки анбар бўлганида эди Росулуллоҳ ﷺга айтилган саловотлар уларнинг энг ҳушбўйи бўлар эди.!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий ﷺ : “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.!
Аллоҳумма солли ва саллим аълаа Набиййинаа Муҳаммадﷺ
❓Ким ҳақиқий маҳрум?

🔹 Маҳрум — у шундай кишики, дуҳо намозининг вақти (6 соатга яқин эканини билади ) аммо 2 ракъат дуҳо намозини ўқишга қодир бўлмайди. Ҳолбуки, уни ўқиш 5 дақиқа ҳам олмайди ва у намоз бутун танадаги (360) аъзога садақа ўрнидадир!

🔹 Маҳрум — у шундай кишики, кеча (11 соат ) яқин эканини билади, аммо бир ракъат витр намозини ўқишга ҳам қодир бўлмайди. Ҳолбуки, у 3 дақиқа ҳам олмайди!

🔹 Маҳрум — у шундай кишики, куну тун 24 соатдан иборат эканини билади, аммо бир пора Қуръон ўқишга қодир бўлмайди. Ҳолбуки, у тахминан 30 дақиқа ҳам олмайди!

🔹 Ҳақиқий маҳрум — у шундай кишики, ТИЛИ зикр билан  чарчамаслигини билади , лекин кун бўйи тили билан Аллоҳни бир лаҳза зикр қил
Assalomu alaykum va roxmatulloxi va barokatux. Xayrli Tong! Bugungi Juma kuningiz muborak va xayrli bo‘lsin...!!! Ushbu otayotgan Tong nafasidan baxra olayotgan barcha - barchangizga boshlanayotgan kun va bugungi ezgu ishlaringizda xayru - baraka tilayman...! Allohim sizni ikki dunyoda Azizu mukarram qilsin...!🤲🥰💕
Ассалом алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатух.
Жума тонги муборак бўлсин! Жумадан Жумагача офиятда саломат қилиб қўйган Роббимга ҳамду санрлар бўлсин. Омийн. Унинг Расули Ҳазрати Пайғамбаримизга Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад.
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак Азизлар.📿🕋
Қуръони Каримдаги энг гўзал қисса деб Юсуф алайҳиссалом қиссаси қаралади. Чунки бу сабр қиссасидир. Бунда фарзанд доғидаги Ёқуб алайҳиссалом ва қулликдан вазирликгача борган Юсуф алайҳисломнинг сабрлари қиссаси мужассамдир.

Кимдир ҳаётни бойлик, кимдир мансаб, кимдир фарзанд гўзал қилади дейди. Аслида ҳаётимизни сабр гўзал қилади. Илло юқоридагиларнинг барчаси қайтиб олинажак. Сабр қилганлар эса энг гўзалига лойиқдирлар!
  • Класс
Показать ещё