Кўз ўнгимдан ўтар ёшлик,
Беғуборлик у бебошлик.
Кўзлар кулар, киприк ёшлик,
Роббим тамон кетмоқдаман.
Умр сойдек оқиб кетди,
Қадамлар ҳам манзил етди.
Кимлар келиб, кимлар кетди
Роббим тамон кетмоқдаман.
Қанча савоб қанча гуноҳ,
Билмас дилим сўрар паноҳ.
Тополмасдан тирик гувоҳ
Роббим тамон кетмоқдаман....
Керак эмас энди меҳр,
Бефойдадир қилманг сеҳр.
Улгурмайсиз бугун аҳир,
Роббим тамон кетмоқдаман...
Шошманг ёлғон кўз ёш тўкиб,
Узоқлардан қарғаб, сўкиб.
Яҳши денг, бир эртак тўқиб,
Роббим тамон кетмоқдаман...
Кечиргайсиз озорларим,
Соғинаман бедорларим...
Илҳақ бўлди мозорларим,
Роббим тамон кетмоқдаман...
Вақтим бўлди қанча завол,
Умрим эссиз бўлди увол..
Сўн